#NoComment
22.02.2024
2 415

Жорий йилнинг 20 февраль куни USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман тегишли ҳукумат ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда USAIDнинг беш йиллик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси Тошкентда ишга туширилди.
Келтирилишича, Ўзбекистон ҳукумати ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда. USAIDнинг “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватланишни таклиф этди: инклюзив таълим учун қулай ўқув-методик материаллар, ўқитувчилар учун амалиёт ва мактаб муҳитини яратиш, шу билан бирга асосий манфаатдор томонлар, яъни ўқитувчилар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан биргаликда ишлаб чиқилган барқарор сиёсатни ривожлантириш.
USAID беш йил давомида “Барча болалар муваффақияти” лойиҳасига 25 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Creative Associates International ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари, АҚШнинг Сиракуз университети қошидаги ногиронлик ва инклюзия маркази, Praxis Plus ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Тадбир якунида Creative Associates International, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан сифатли инклюзив таълимни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш назарда тутилган Ҳамкорлик Келишуви имзоланди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади
Беш йилга мўлжалланган лойиҳа USAID’нинг Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Адлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди
Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Девид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллар ажратади
Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш каби соҳаларга сарфланади.