#NoComment
06.07.2024
874
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида июнь ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қайд этилишича, Тошкентда ўтган июнь ойи 2021 ва 2023 йилларнинг июнларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади, улар меъёрдан 2,8−3,2 даражага иссиқроқ бўлган.
Ой давомида ҳарорат фони деярли текис бўлиши қайд этилган. Республиканинг катта қисмида июнь ойида максимал ҳарорат асосан 32-37, жанубда ва чўл ҳудудларда 34-41 даража атрофида бўлган.
Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнь кунлари кузатилган. Ушбу кунларда ҳарорат 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилган. Бу июнь ойи учун энг юқори ҳарорат қийматлари эмас.
Июнь ойидаги максимал ҳаво ҳарорати рекордлари 42-44 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражани ташкил этади.
Тошкентда 154 йиллик метеорологик кузатувлар учун 1914 йил июнь ойининг мутлақ максимал ҳарорати 43 даража бўлган.
Кўпинча ёз фаслида кузатилгани каби, 2024 йил июнь ойида ёғингарчилик жуда нотекис бўлди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўтган июнь ойи экстремал қуруқ ой деб тавсифланиши мумкин. Ой давомида ёғингарчилик миқдори 0,0-4 мм ни, айрим жойларда 6-11 мм гачани ташкил этди.
Фақат Андижон, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида ёмғир ёғиши жадалроқ бўлди. Ой давомида ёғингарчилик миқдори баъзи жойларда 15-22 мм га етди.
Ёмғир жуда камдан-кам ҳолларда ёғди (ойида 1-3 кун) ва қисқа муддатли характерга эга бўлди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар тез-тез кузатилди ва айрим кунларда ёмғир кучли - бир неча соат ичида 10-20 мм гача бўлди. Бир ой давомида ёғингарчиликнинг умумий миқдори 25-35 мм га етди, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент, Қашқадарё вилоятларининг баланд тоғли ҳудудларида 60-100 мм гача бўлиши кузатилди.
Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида жала ёмғирлар ҳисобига сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача эсди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 22-25 м/с га етди. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамолнинг кучайиши чангли бўронлар билан қайд этилди, кўринувчанлик 1000 м гача ёмонлашди.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати 42 даражага чиқади
Ўзгидромет 8-10 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Июль ойи салқин об-ҳаво билан бошланади
1-2 июль кунлари республиканинг катта қисми, 2-3 июлда эса водий вилоятларида хам салқин ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?
“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.