currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?

Ўзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?

Life Style

calendar

31.05.2024

eye

1 143

Ўзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?

Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даража гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даража гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даража гача бўлади.

6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даража гача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 400

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 150

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
919

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
898

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: