Содда талқин
20.07.2024
1 750

Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтаришга, бизнес вакилаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда юртимиз ҳудудларида фаолият олиб бораётган 200 нафардан ортиқ етакчи тадбиркор аёллар иштирок этди.
Форум доирасида муваффақиятли тадбиркор аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Бугун ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди, иқтисодиёт ва саноат тармоқларида аёллар улуши 46 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда.
Президент фармони билан жорий йилдан бошлаб аёлларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигини ташкил этиш учун 100 миллион доллар ажратилди.
Келгуси икки йилда кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга ошириш бўйича улкан мақсад қўйилган.
Форум якунида иштирокчиларнинг муҳим саналган йўналишлардаги аниқ таклифларини ўз ичига олган мурожаат қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Тошкентда ШҲТ форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг XIX йиғилиши бўлиб ўтади.
2-3 май кунлари Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади. Унда 17 млрд долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда
Жорий йилда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми учун 17 миллиард долларлик шартнома ва битимлар портфели шакллантирилган. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги департаменти директори Акром Алиев маълум қилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
“Аёллар дафтари”га киритилганларга берилган 10 та имтиёз
“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади? Қуйида аёлларга берилган 10 та имтиёз ҳақида маълумотлар жамланди.