Ўзбекистон
27.02.2024
1 595

Ўзбекистонда ҳозирги кунда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 млрд. сўмни ташкил этади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Ушбу қарздорликнинг 767 млрд. сўми жисмоний истеъмолчиларга, 186 млрд. сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
Жорий йил январь ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 млрд сўмлик даъво аризалар киритилди.
Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.
«Ўзсувтаъминот» АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 млрд сўмни ташкил этади.
Шунингдек, 450 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани оқибатида 2,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.