currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПедагогларни малака синовларидан ўтказиш бошланди

Педагогларни малака синовларидан ўтказиш бошланди

Ўзбекистон

calendar

15.04.2024

eye

1 246

Педагогларни малака синовларидан ўтказиш бошланди© Фото: hudud24.uz

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагоглари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори талаблари асосида малака (тест) синовларидан ўтказилади.

2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, ўқитувчиларга тоифа бериш жараёни бевосита Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга ошириб келинмоқда. Бунда педагогларни аттестациядан ўтказиш учун вазирлик томонидан янги тизим яратилиб, малака тоифасини бериш амалиётининг такомиллаштирилган, инсон омилисиз ўтказиладиган янги тизими жорий этилди.

2023 йил 5-7 декабрь кунлари ўқитувчилар билим даражаси паст бўлган 20 та туман (шаҳар)да фаолият олиб бораётган педагоглар иштирокида малака тоифалари беришнинг мазкур янги тизими тажриба-синовдан ўтказилди. Унда 4123 нафар педагог иштирок этди.  

Апрель-май ойларига белгиланган синов жараёнлари ҳам амалиётга жорий этилган янги тизим асосида ўтказилади.

Икки босқичда ташкил этиладиган мазкур малака тоифасини олиш синовлари мамлакатимиз миқёсида бугун, 15 апрель кунидан бошланди ҳамда май ойининг якунига қадар давом этади.

Биринчи босқичда педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси баҳоланади. Иккинчи босқичда иштирокчининг педагогик маҳорати синовдан ўтказилади.  

Ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилмоқда. Бунинг натижасида ташқи аралашувнинг олди олиниб, инсон омили аралашувига йўл қўйилмайди.

Қайд этиш лозим, вазирлик томонидан аттестациясига тайёргарлик кўриш ва педагогларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби – pedkadr.uzedu.uz электрон платформаси ишлаб чиқилган.

Аттестацияда иштирок этиш учун 243 минг нафардан ортиқ педагог онлайн ариза топширган бўлиб, уларнинг 202 минг нафардан зиёди аттестацияда иштирок этиши кутилмоқда.

Баҳолаш натижалари QR-код қўйилган электрон шаклдаги педагогларнинг шахсий кабинетига юборилади.

Аттестация натижасига кўра, педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурларига юборилади.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
952

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
902

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
865

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: