currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

16.04.2024

eye

3 651

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш: аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатиладими? Муҳим 8 та қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

1. Мутахассис лавозимидаги ўқитувчи аттестациядан ўта олмаса ишдан бўшатилиши мумкин

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагоглар навбатдаги аттестациядан ўта олмаганда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли уни ишдан бўшатиши мумкин.

2. Аттестациядан ўта олмаган мутахассисга 3 марта имкон берилади

Аттестациядан ўта олмаган мутахассис ишдан бўшатилмаганида, у навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан 3 марта жалб этилади.

Бунда 3 мартадан бирортасида ҳам аттестациядан ўта олмаса ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниш ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари) аттестацияда иштирок этмаган педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ишдан бўшатилади.

3. Аттестацияга узрли сабаб билан қатнашмаса, аттестация қолдирилади

Педагоглар аттестация узрли сабабга кўра келмаса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

Қуйидагилар узрли сабаб деб топилиши мумкин:

вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик;

давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик;

республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлик;

вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлик;

яқин қариндошининг вафоти;

давлат органи ёки директорларнинг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асослар.

4. Узрсиз сабабга кўра аттестацияда қатнашмаслик ишдан бўшатишга асос бўлиши мумкин

Педагоглар узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаганда, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси (лавозими) бир поғона туширилади.

Узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда у ишдан бўшатилиши ҳам мумкин.

5. Аттестация натижаларига кўра ойлик маошдаги ўзгаришлар автоматик ҳисобланади

Аттестация тугаганидан сўнг бир ойда натижаларга кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагогларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагогларга QR-код қўйилган сертификатлар берилади.

Аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, малака тоифаси (лавозими) туширилган педагогларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун натижалар UzASBO билан интеграция қилинади.

6. Аттестация сертификати электрон берилади

Педагоглар давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz портали ёхуд Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинетдан электрон сертификатни юклаб олиши мумкин.

Педагогнинг ойликлари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат яратилган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

7. Натижалардан норози бўлганлар 10 кунда аппеляция бериши керак

Аттестация натижаларидан норози бўлган педагоглар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунда апелляция комиссиясига ёзма ариза (шикоят) беришлари мумкин.

Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин ўн кунда 7 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма ёки вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

8. Аппеляцияни кўриш жараёнида педагоглар қатнашиши мумкин

Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаат этувчи мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн иштирок этиши мумкин.

Апелляция комиссияси мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

педагогнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;

педагогнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;

ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагогга қарор чиққан кундан эътиборан 5 кунда берилади.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 507

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 310

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 263

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
976

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
15-апрел 2024, 10:15
777

Педагогларни малака синовларидан ўтказиш бошланди

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагоглари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори талаблари асосида малака (тест) синовларидан ўтказилади.

cover image
27-март 2024, 10:26
704

Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди

Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

cover image
13-декабр 2023, 15:00
684

Инглиз тили: 2 минг соат қоидаси

Нега ёш болага тил ўргатишда эҳтиёт бўлиш шарт? Ўзбекистонда элитар таълим қандай бўлиши керак, сифатли таълимни биз берсагу, ҳузурини чет давлатлар кўрса-чи? Бизда ишламасдан ҳам пул оладиган устозлар кўпми, хориждаги зиёли ватандошларнинг Ўзбекистонга қанчалик фойдаси тегяпти, IELTS ҳақидаги рекламалар сафсатами? Шу ва шу каби саволларга жавоблар Шаҳноза Соатованинг "Қачонгача" подкастида 7 та тилни билса-да, Андижонда ўқитувчилик қилаётган Искандар Саттибоев билан суҳбатда янграйди.

cover image
10-сентябр 2023, 05:50
989

Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади

Уларининг халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.