currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Playboy” муқовасида чиққани учун ишдан бўшатилган Франция собиқ давлат котиби ҳамон Эмманюэль Макронга содиқлигини билдирди

“Playboy” муқовасида чиққани учун ишдан бўшатилган Франция собиқ давлат котиби ҳамон Эмманюэль Макронга содиқлигини билдирди

Ўзбекистон

calendar

21.07.2023

eye

730

“Playboy” муқовасида чиққани учун ишдан бўшатилган Франция собиқ давлат котиби ҳамон Эмманюэль Макронга содиқлигини билдирди

Шу йилнинг апрель ойида Франция давлат котиби, 40 яшар сиёсатчи аёл Марлен Шьяппа “Playboy” журнали муқовасига суратга тушиб бошини катта жанжалга қўйган эди. Ўша кунлари у Twitter’да бу ишини “Францияда аёллар эркин” деган мазмундаги твит билан изоҳлади. Бироқ бу иши туфайли жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради ва ишдан бўшатилди. Апрелда матбуот сотиш нуқталарида журналнинг янги сони пайдо бўлиши билан тезда сотилиб кетди. Францияда одатда 30 000 ададда сотиладиган нашрнинг бу сони 100 000 тага чиқди. Бироқ бу чиқиш давлат котибининг сиёсий карьерасига жиддий путур етказди. Ушбу сонда Франция давлат котиби аёллар ҳуқуқи ҳақидаги 12 бетлик интервью берган, суратлар унга иллюстрация сифатида туширилганди. Табиийки, сиёсатчини суратга олишда “Playboy” ўз жанри ва “маслаги”га хиёнат қилмаган, сиёсатчи эса бунга рози бўлган. Шундан кейин Шьяппанинг бошига кескин танқидлар ёмғири ёғди. Ўша пайтда Францияда пенсия ёшини узайтиришга қарши кескин норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган эди. Бош вазир Элизабет Берн бу интервьюни “умуман ноўрин” деб баҳолади. Мухолифат вакиллари – Сандрин Руссодан тортиб Жан-Люк Меланшонгача – бу чиқишни одамларни пенсия ёши масаласидан чалғитиш учун қилинган томоша дейишди. Эркаклар ва аёлар тенглигини таъминлаш масалалари бўйича вазир Изабель Ром эса Le Figaro журналига берган интервьюсида ҳамкасбининг ишини танқид қилар экан кескин савол қўйди: “Мен ҳайрон қоляпман, аёллар ҳуқуқлари борасида чиқиш қилиш ниятингиз бор экан, нима учун “сексист” стереотипларга тўла бу журнални танладингиз?” Шьяппа ушбу танқидларга нисбатан ўзининг Twitter’ида ёзди: “Франция аёллар эркин, бу қадимчилар ва иккиюзламачиларга ёқса-ёқмаса” Айрим сиёсатчилар Шьяппани қўллашди ҳам. Хусусан, Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен уни “нима қилаётганини яхши биладиган кучли сиёсатчи аёл” деб атади. Шунга қарамай, жанжал фонида давлат котиби ишдан бўшади. Лекин бу билан унинг сиёсий карьерасига ҳукм чиқаришга ҳали эрта. Эмманюэль Макроннинг яқин ҳамкори, унинг ёнида 6 йилдан бери ишлаб, жамоасининг садоқатли аъзосига айланган Марлен Шьяппа куни кеча BMFTV нашрига интервью бериб, президент Макронга ҳамон содиқлигини билдирди. “Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди”деган маънодор гапларидан эса кузатувчилар Шьяппа хоним балки яқин келажакда “афв этилиши” ва ҳукумат таркибига қайтиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 764

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 601

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: