Ўзбекистон
31.07.2023
1 114

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида “Ислом уламолари ассамблеяси” партияси қурултойида портлаш юз берди. Воқеа 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да партия етакчиларидан бири нутқ сўзлаганида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳатланган. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани тергов қилишни ва айбдорларни топишни буюрган. Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди. “Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Навоийда Cobalt газ баллони портлаб кетиши оқибатида 3 яшар бола вафот этди
Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қозоғистондаги конда содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган, яна 23 киши конда қолмоқда.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.