Ўзбекистон
30.09.2023
1 332

Бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов портлаш оқибатида етказилган зарар давлат томонидан қоплаб берилаётгани бўйича изоҳ берди. “Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак. Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади. Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйган ва унинг ижросини шахсан ўзи доимий назорат қилиб турибди. Бундан ташқари, Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган. Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди. Қайд этилишича, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади” дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Сергелидаги портлаш 26 та кўп қаватли уйдаги хонадонлар шикастланган
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.
Сергелидаги фожиадан репортаж
Ҳодиса оқибатида жабрланган хонадон эгалари hudud24.uz билан суҳбатда воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди.