Ўзбекистон
28.09.2023
8 295

Сергели тумани Қурувчилар маҳалласида содир бўлган портлаш воқеалари бугун кўпчиликни ларзага солди. 28 сентябрь куни соат 02:43 да Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан. Жабрланган хонадон эгалари hudud24.uz билан суҳбатда воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди. Ҳодиса туфайли вафот этган 17 ёшли боланинг хонадони. Уйни йиғиштириш учун йиғилган қўшнилар тундаги мудҳиш воқеа ҳақида сўзлаб беришди. Портлаш нафақат омборхона яқинидаги кўп қаватли уйларга, балки Хонобод тепа маҳалласида яшовчи ҳовлиларга ҳам анчагина талафот етказган. Ҳодиса оқибатида 200 га яқин одамлар жабрлангани айтилмоқда. Масъулларнинг hudud24.uz’га маълум қилишича, ҳозиргача 80 та хонадон талофат кўрган уйлар сифатида хатловдан ўтказилган. Хонадонига зарар етганларга давлат томонидан қандай ёрдам кўрсатилади? Ҳудудда ташкил этилган штабда ишлаётган Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъуллари тушунтириш берди. https://youtu.be/XtN_bOgV5WM
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.