Ўзбекистон
21.01.2021
1 623

Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди. Бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у мазкур чекка тумандан бошланаётгани бежиз эмас. 2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди. Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. Қисқа муддатда зарур ишлар бажарилиб, ҳаёт ўз маромига қайтди. Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди. Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган. Айни пайтда давлатимиз раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласига борди
Агар ҳокимлик ва ташкилотлар шароит яратиб беролса, ҳар бир оила ўзини эплаб кетолса, мақсадимга эришган бўламан - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди
Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради.
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг музокаралари бошланди
Президент жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича топшириқ берди