Ўзбекистон
28.07.2023
1 306

Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этмоқда. Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиняпти. Қайд этилишича, охирги икки йил ичида ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид 10 та қонун, 40 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 60 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинган. Ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса ички ишлар ходимларининг ойлик маоши кескин оширилди ва кўплаб имтиёзлар берилди. Бевосита “маҳалладаги бешлик” учун 30 мингдан ортиқ янги штатлар киритилди. “Аслида ҳам, аҳолининг тинчлигини таъминлаш маҳалладан бошланиши керак. Лекин маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш аҳволидан халқимиз қанчалик рози?”, - дея савол қўйди Президент. Мисол учун, ўтган олти ойда маҳаллаларда барвақт олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган. Қотиллик ва тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг 50 фоизи оилавий-маиший низолар ва мунтазам жанжаллар оқибатида, ўғриликнинг 70 фоизи ишсизлик ва моддий етишмовчилик сабаб, ёшлар ва ўсмирлар жиноятлари, асосан, оиладаги муҳит ва ҳуқуқий саводхонлик етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда. Шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган. "Улар орасида шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун кўраётган, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга номуносиб бўлган бир қатор раҳбарлар ҳам бор", - деди Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Халқаро қидирувда бўлган 8 ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Улар гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.
Қирғизистонга жуда катта миқдорда чет эл валюталарини ўтказишга уринган жиноий гуруҳ ушланди
Қидирувдаги шахсни топганга 40 млн сўм мукофот эълон қилинди
Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган 33 ёшли Акромжон Бахтиёрович Абдуллаев қидируви давом этмоқда.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.