Ўзбекистон
25.10.2023
1 437

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди. Масалан, вилоятда истеъмол товари ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан 3 баробар кам. Айниқса, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши энг охирги ўринларда. Ваҳоланки, Қамашида цемент, гипс ва мармар, Шаҳрисабзда графит, Яккабоғда кварц қуми, Чироқчида марганец, Китобда доломит ва чинни конларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришни каррасига ошириш мумкин. Бундан ташқари, Қашқадарёда йилига 150 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилсада, уни атиги 4 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади. “Шўртангаз кимё мажмуаси” атрофидаги 200 гектар бўш ерда 100 турдаги импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, йирик саноат корхоналари билан кооперация асосида 10 мингта иш ўрни яратиш топширилди. Умуман, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?
ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.
Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?
Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.