Ўзбекистон
08.09.2023
1 772

Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Таъкидланишича, Тошлоқда йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти аниқланди. Жумладан, ишлаб чиқаришни камайтирган 23 та саноат корхонасида қувватларни тиклаш ҳисобига 900 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича барча ҳисоб-китоблар бор. Тумандаги 22 та янги лойиҳани ишга туширишни тезлаштириш эвазига қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони бор. Яна бир имконият – туманларда саноат кооперациясини кенгайтириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Масалан, “Олмалиқ” комбинати маҳаллий саноат корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиб, полимер, қуйма эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагент каби 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Худди шундай имкониятлар Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда ҳам мавжуд. “Лекин бу борада вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари иши мутлақо сезилмаяпти. Уларда на таклиф, на ташаббус бор”, - деди Президент.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?
ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.
Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?
Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.