currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент Мирзиёев Венгрияга ташриф буюради

Президент Мирзиёев Венгрияга ташриф буюради

Ўзбекистон

calendar

18.08.2023

eye

1 260

Президент Мирзиёев Венгрияга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади, унда мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади. Ўзбекистон Президенти фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: