Ўзбекистон
27.09.2023
1 369

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан жорий йилнинг 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Мамлакат етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бугун Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлади
Президент ташриф давомида вилоятдаги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Ташриф дастурига кўра, давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қатарга боради
Давлат раҳбарини Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклиф қилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шолснинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.