Ўзбекистон
16.09.2021
1 033

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига жўнаб кетди. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар, кузатувчи мақомидаги ва мулоқот бўйича шерик давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этади. Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолияти ҳамда Тожикистон раислигининг якунлари кўриб чиқилиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинади. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади. Шунингдек, анжуман доирасида “ШҲТ – КХШТ” форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Италия Президенти Ўзбекистонга келади
Сержио Маттарелланинг ташрифи Тошкентда бошланиб, Самарқандда якунланиши кутилмоқда.
Бугун Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлади
Президент ташриф давомида вилоятдаги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Ташриф дастурига кўра, давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қатарга боради
Давлат раҳбарини Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклиф қилмоқда.