Ўзбекистон
10.09.2021
396
Муайян бир давлатда демократиянинг даражасини аниқ-тиниқ кўрсатадиган омиллардан бири бу – сайловлар тизимидир. Шу маънода бу йилги Президент сайловлари янги қабул қилинган Сайлов кодекси нормалари асосида амалга оширилиши эътиборлидир. Шу ўринда энг янги тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатимизда президент сайловларини ўтказиш бўйича муайян тажриба тўпланганини қайд этиш зарур. Таъкидлаш керакки, Президент сайлови ўз аҳамиятига кўра, айни пайтда мамлакатимиздаги кўппартиявийлик ва унинг давр билан ҳамоҳанг тарзда ривожланиб, мустаҳкамланиб бориши, сиёсий партияларнинг нечоғлик сиёсий, ташкилий ва ғоявий етуклигини намойиш этиши билан ҳам улар учун бир синов мактаби ролини ўтайди, дейиш мумкин. Айни пайтда Президент сайловларининг чинакам демократиявийлиги номзодларга қўйиладиган талаблар, уларнинг ҳуқуқий мақоми тенглигини таъминлашнинг кафолатларида ўз ифодасини топади. Шу ўринда Президентликка номзодларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашда уларнинг сайлов жараёнида алоҳида ўрин тутишини, номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўзига хос хусусиятга эгалигини, бу ҳуқуқ фуқароларнинг сайланишга бўлган конституциявий ҳуқуқини тўлдириши ва аниқлаштиришини айтиб ўтиш керак. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида сайловларни ўтказиш учун масъул орган бўлган Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди. Президентликка номзодлар қандай талабларга жавоб бериши керак? Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра, Президентликка номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: – ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган бўлиши; – давлат тилини яхши биладиган бўлиши; – бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши; -Ўзбекистон фуқароси бўлиши. Шу жойда ценз тушунчасига эътибор қаратиш зарур. Ценз бу муайян бир фаолиятда иштирок этишни маълум бир шарт билан чеклаш. Сайлов цензи эса фуқароларнинг сайловларда иштирок этиши юзасидан Конституция ва сайлов қонунчилигида белгилаб қўйиладиган шартлар (талаблар, чекловлар) бўлиб, улар ёш, фуқаролик, ўтроқлик, маълумот ва ахлоқий цензлар (чекловлар) шаклида белгиланади. Президентликка номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам турли давлатлар қонунчилигида белгиланган бўлиб, улар ўзаро бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Ўзбекистон қонунчилигида президентликка номзодлар учун камида 35 ёшга етганлик талаб этилади. Масалан, АҚШ, Руминияда ҳам Президентликка номзодларга нисбатан худди биздаги каби талаб (ёш цензи) – номзоднинг35 ёшдан кичик бўлмаслиги талаб этилади. Қозоғистон Республикаси Конституциясига кўра президентликка номзодга қўйиладиган талабларга эътибор қаратадиган бўлсак, унда номзоднинг 40 ёшдан кичик бўлмаган ёшга етган бўлиши талаб этилишини кўриш мумкин. Ваҳоланки, айрим давлатларда президентликка номзодлар учун анча катта ёшга етган бўлиши талаб этилишини кўриш мумкин масалан, Италияда президентликка номзод 50 ёшга тўлган бўлиши талаб этилади. Айтиш зарурки, Ўзбекистон Конституциясида президентликка номзодларга нисбатан тил цензи ҳам мавжуд. Ўзбекистон Конституциясига кўра президентликка номзод – давлат тилини яхши биладиган бўлиши талаб этилади. Президентликка номзодларга нисбатан ўтроқлик цензига кўра, номзод бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган бўлиши керак. Бу муддат АҚШда 14 йил, Қозоғистонда 15 йил қилиб белгиланган. Ваҳоланки, айрим давлатларда номзоднинг шу давлат ҳудудида туғилган бўлиши талаб этилади: АҚШ, Қозоғистон ва Руминияда бундай талаб мавжуд. Ўзбекистон Конституциясида бундай талаб йўқ. Юқорида қайд этилганидек, айрим давлатлар қонунчилигида президентликка номзодларга нисбатан маълумот цензи мавжудлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Конституциясига кўра Президентликка номзодларга нисбатан Ўзбекистон фуқароси бўлиши кераклиги талаби мавжуд. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Шу ўринда Президентликка номзодларга қўйиладиган ушбу талабларнинг ўз миллий тажрибамиз билан бир қаторда, жаҳон амалиётига ҳам асосланганини таъкидлаш зарур. Юқоридаги маълумотларга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, ҳар бир давлатнинг Президент сайловига оид қонунчилиги, жумладан, Президентликка номзодларга нисбатан қўйиладиган талаблар ўша давлатнинг миллий давлатчилиги, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва сиёсий менталитетига боғлиқ ҳолда шаклланади. Мавлуда Ахмедшаева, ТДЮУ профессори
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди: раҳбарлар жазоланадими?
Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Алимент миқдорини ўзаро келишув орқали белгилаш мумкин