currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларПригожин ҳалок бўлдими? Бу ҳақда нималар маълум? Сўнгги маълумотлар

Пригожин ҳалок бўлдими? Бу ҳақда нималар маълум? Сўнгги маълумотлар

Ўзбекистон

calendar

24.08.2023

eye

476

Пригожин ҳалок бўлдими? Бу ҳақда нималар маълум? Сўнгги маълумотлар

Кеча кечқурун "Вагнер" раҳбари Евгений Пригожиннинг самолёти қулаб, ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар жаҳон ОАВлари, ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида ёйилди. Хусусий ҳарбий компания раҳбари, Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда муҳим фигуралардан бири бўлган, Путиннинг ошпази ва содиқ ҳамкори, аммо кези келса унга қарши юрган, позицияси ноаниқ, Африка озодлигини ваъда қилаётган, мақсад ва ғоялари ҳар замонда турли тарафларга буриладиган, ўз чиқишлари билан тез-тез тармоқларни жонлантирадиган бу шахс чиндан ҳам ҳалок бўлдими? Унинг ўлими уюштирилганми? Самолёт бортида балки унинг қиёфадошларидан бири бўлгандир? Дунё ОАВсида ҳозир шу каби муҳокамалар, прогнозлар авж олди. Россия ФВВ хабарига кўра, Твер вилоятининг Куженкино қишлоғи яқинида хусусий Embraer Legacy 600 самолёти Москвадан Санкт-Петербургга учаётган вақтда ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 10 киши, жумладан 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Дастлаб бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилди. Росавиация бортда Пригожин бўлганини тасдиқлади Росавиация қулаган самолёт бортида бўлганлар рўйхатини эълон қилди.  Улар орасида Евгений Пригожин ҳам бор. Шунингдек, унинг сафдошлари Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Александр Тотмин, Чекалов Валерий, Дмитрий Уткин («Вагнер» қўмондони), Николай Матусеев; экипаж аъзолари Алексей Левшин (қўмондон), Рустам Каримов (иккинчи учувчи), Кристина Распопова (стюардесса)ларнинг рўйхати келтирилган. Пригожиннинг авиаҳалокат натижасида вафот этгани ҳақида бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан Пригожиннинг ўзига яқин бўлганлар аноним манбаларга таяниб хабар беришган. Хабарларда Пригожин ва унинг "ўнг қўли" Уткиннинг ҳалок бўлгани айтилмоқда. Россия ҳукумати эса ҳозирча Пригожин ва Уткиннинг ўлимини тасдиқлагани йўқ. Твер вилоятида самолёт ҳалокати ҳақидаги илк хабарлар Москва вақти билан тахминан 19:20 да пайдо бўлди. Телеграмдаги 112-канал биринчи марта ҳарбий самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берди, Реадовка 19:29 да ҳалокат видеосини эълон қилди, шунингдек, ҳарбий самолёт қулаганини хабар қилди. Тармоқларда пайдо бўлган видеоларда самолётнинг ҳавода парчаланиб кетгани, вайроналаркўрсатилган. Бошқа видеоларда эса ҳалокат жойидаги ёнғин, унинг вайроналари ва ҳалок бўлганларнинг жасадлари акс этган. Самолёт қулаган жойда жасадлардан бирининг ёнидан Пригожиннинг телефони топилди Сўнгги маълумотларга кўра, Евгений Пригожин самолёти қулаган жойда жасадлардан бирининг ёнидан унинг телефони топилди. "Ал Жазира” “Вагнер”даги манбасига таянган ҳолда, жасадлардан бирининг олдидан Евгений Пригожинга тегишли телефон топилганини, аммо ҳозирча жасад шахси аниқланмагани ҳақида хабар берди. Бу маълумот бошқа манбалар томонидан ҳозирча тасдиғини топмади. Пригожиннинг жасади ҳали аниқланмаган. Ҳалокат жойида қутқарув ишлари якунланди, 10 кишининг жасади топилиб, экспертизага олиб кетилди. "Вагнер" ва Украина уруши Украинадаги бир ярим йиллик уруш давомида Евгений Пригожиннинг рус вертикалидаги мақоми бир неча бор кескин ўзгарди. Дастлаб Россия расмийлари давлатнинг Пригожин ёки у яратган Вагнер гуруҳига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. Кейинчалик ОАВларда петербурглик тадбиркор томонидан йиғилган ёлланма аскарларнинг урушда қатнашгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Шундан кейин Пригожин "яширинмади", унинг Россия колониялари бўйлаб саёҳати, Украинага жўнатиш учун аскарларни ёллаши ҳақидаги хабарлар ОАВларда, тармоқларда бемалол айланди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинни Украинада бўлаётган воқеаларга «катта ҳисса» қўшаётган одам деб атади. "Вагнер" асосчиси шу тариқа урушда асосий фигурантга айланиб борди. Аммо кейинчалик Россия мудофаа вазирлиги билан конфликтга бориб, вазирликни ҳарбий қурол етказиб бермаётганликда айблаб тўполон кўтарди. Бу қўзғолон  мамлакатга қарши юришгача етиб борди. Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеочиқишларида Пригожин агрессив оҳангда Мудофаа вазирлигининг “ваҳшийлигига жавоб қайтариши”, бу ишни амалга оширганлар албатта жазоланиб бутун Россия бўйлаб адолат тикланиши ҳақида гапирди. Тармоқларда “Вагнер” ҳарбий юриш билан Москвага йўл олгани, 4-5 соатда пойтахтга кириб бориши ва ҳукуматни эгаллаши ҳақида хабарлар кўпайди. Воқеалар ривожида Беларус президенти Александр Лукашенконинг Пригожин билан исён авж олишини тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказгани хабари тарқалди. Шундан сўнг 24 июн куни кечқурун Евгений Пригожин Москвага юришни тўхтатгани ҳақида баёнот билан чиқди. Пригожин ўлмаган бўлиши мумкин: унинг қиёфадошлари ким? Пригожиннинг  саёҳат пайтида дублёрлардан фойдалангани ва бошқа номдаги паспортлар билан йўловчи сифатида учгани ҳақида маълумотлар учраб туради. "Реадовка" манбасининг ёзишича, Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳозирча сохта. У бошқа самолётда бўлиши мумкин. Илгари, махфийлик мақсадида тадбиркор мунтазам равишда ҳаммани чалғитарди. Манбанинг таъкидлашича, Пригожин гўёки бир самолётда рўйхатдан ўтган ва ўша пайтда бошқа самолётга ўтирган. Унинг иккинчи самолёти ҳозир Москва устидан айланаётган, Пригожин ушбу самолётда вақтинча алоқасиз бўлиши мумкин. Пригожин ва Дмитрий Уткинни эгизаклар дейишади. Уткин қуролли исён вақтида Москвага йўл олган колоннага раҳбарлик қилган. Пригожиндан ҳам хавфлироқ эканлиги айтилади. Пригожинда пул, Уткинда эса ҳарбий тажриба катта бўлган. Хавфли ҳаракатлар ва режаларда Пригожиннинг Уткиндан фойдалангани тахмин қилинади. Қўзғолон бўлган куни Пригожиннинг уйида тинтувлар олиб борилганда, хавфсизлик кучлари сохта паспортларни, шу жумладан бошқа одамлар номига берилган, лекин унинг фотосурати қўйилган ҳужжатларни топишган. Масалан, шундай ҳужжатларнинг бирида Пригожин бошқа ном остида СОГАЗ тиббиёт марказининг ВИП бемори бўлгани айтилади. New York Times июль ойида Пригожин ўз ҳаракатларини яшириш учун «эгизаги» дан фойдаланиши ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, «Фонтанка», «Известия» ва «Россия 1» телеканаллари Пригожинга тегишли экани айтилган уйни тинтув қилиш чоғида олинган кадрларни намойиш қилган. Кадрларда, жумладан, турли исмлар остида "Вагнер" асосчиси сурати туширилган даста пуллар, сохта паспортлар акс этган. Кейин аноним Телеграм каналларида Пригожиннинг турли кўринишдаги фотосуратлари тарқалди: Суданлик ҳарбий амалдор, Абу-Дабилик дипломат, суриялик катта лейтенант. Бу суратлар ҳам тинтувлар чоғида қўлга киритилгани ва Пригожин Вагнернинг чет элдаги фаолияти учун турли идентификаторлардан фойдалангани тахмин қилинади. Расмийлар "Вагнер" раҳбарининг ўлими ҳақида Россия 24 давлат телеканали Евгений Пригожин ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Бу «Вагнер» раҳбарининг ўлими ҳақидаги биринчи расмий федерал эълон ҳисобланади. АҚШ президенти Жо Байден Пригожиннинг ҳалокати ҳақида муносабатини билдирди. «Россияда Путин ортида турмаган воқеалар камдан-кам бўлади», деди у. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриэн Уотсон ҳам Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, «ҳеч ким ҳайрон бўлмаслигини» айтди. Британия парламенти қўмитаси раиси Алисия Кирнс эса «Вагнер» самолёти Россия ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилгани ҳақидаги хабарлар «Путин ўз рақибларига жуда баланд сигнал берганидан далолат беради» деб фикрларини баён этди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 784

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 722

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 614

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 613

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: