currencies image

12 760,21 UZS

54,42

usd

currencies image

14 704,87 UZS

0,46

eur

currencies image

160,08 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларПригожинга очилган жиноий иш тугатилади: "Вагнер" раҳбарининг Белорусга кетиши айтилди

Пригожинга очилган жиноий иш тугатилади: "Вагнер" раҳбарининг Белорусга кетиши айтилди

Ўзбекистон

calendar

25.06.2023

eye

900

Пригожинга очилган жиноий иш тугатилади: "Вагнер" раҳбарининг Белорусга кетиши айтилди

"Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожинга қўзғатилган жиноий иш тугатилади. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Россия Бош прокуратураси "Вагнер" раҳбарига Россияда қуролли қўзғолонлар уюштириш ва давлат тўнтариши айблови билан жиноят иши қўзғатган эди. Маълумотларга кўра, Пригожин Беларусга жўнаб кетади. Кремл матбуот котибининг аниқлик киритишича, Пригожин Беларусда қандай иш билан шуғулланиши маълум эмас. Россия ҳукумати "Вагнер"нинг фронтдаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбийларни жиноий жавобгарликка тортмайди. Қўзғолонда қатнашишдан бош тортган баъзи жангчилар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди. Кеча Россияда нотинч вазият юзага келиб, мамлакат фуқаролик уруши бошланиши хавфи остида қолди. Бир пайтлар Путиннинг ошпази ва яқин ҳамкори бўлгани айтиладиган Евгений Пригожин Москвага ошкора юриш бошлади. Маълумотларга кўра, ҳаммаси "Вагнер" ҳарбийлари жойлашган лагерга зарба берилишидан бошланган. Зарба оқибатида Пригожиннинг кўплаб аскарлари ҳалок бўлган. Пригожин бунда Россия Мудофаа вазирлигини айблади. У Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг биринчи ўрибосари Валерий Герасимовни топширишни талаб қилиб, Ростовнинг катта қисмини эгаллади. Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеочиқишларида Пригожин агрессив оҳангда Мудофаа вазирлигининг "ваҳшийлигига жавоб қайтариши", бу ишни амалга оширганлар албатта жазоланиб бутун Россия бўйлаб адолат тикланиши ҳақида гапирди. Тармоқларда "Вагнер" ҳарбий юриш билан Москвага йўл олгани, 4-5 соатда пойтахтга кириб бориши ва ҳукуматни эгаллаши ҳақида хабарлар кўпайди. Воқеалар ривожида Беларус президенти Александр Лукашенконинг Пригожин билан исён авж олишини тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказгани хабари тарқалди. Шундан сўнг 24 июн куни кечқурун Евгений Пригожин Москавага юришни тўхтатгани ҳақида баёнот билан чиқди. "Вагнерни тарқатиб юбормоқчи эдилар. 23 июн куни биз адолат юришига чиқдик. Бир кунда Москвадан 200км масофани пиёда босиб ўтдик. Бу вақт ичида жангчиларимизнинг бир томчи ҳам қони тўкилмади. Ҳозир эса қон тўкилиши мумкин бўлган пайт келди. Шунинг учун бир томондан рус қони тўкилиши учун барча масъулиятни англаган ҳолда, режа бўйича қарама-қарши йўналишда дала лагерларига жўнаб кетамиз”, деган хусусий ҳарбий компания асосчиси телеграмдаги аудиомурожаатида. Мутахассисларнинг фикрича, вагнерчилар Россия армиясининг камида учта самолёти ва бир вертолётини йўқ қилган. Экипаж аъзоларининг ҳалок бўлгани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар бор.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 030

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 015

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
927

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
917

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: