Ўзбекистон
24.06.2023
1 395

Путиннинг собиқ ошпази, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин навбатдаги видеосини эълон қилди. Унда уруш борасида Россия расмий позициясини рад этувчи баёнотлар билан чиқилган. Видеода: "Бошқарув мавжуд бўлмаган, ҳарбий ғалабаларсиз бир ҳолатда мудофаа вазирлиги президентни синчковлик билан алдашда давом этмоқда. Шу сабаб биз кунига 60 та «Леопард» йўқ қилингани, душманнинг минглаб аскарлари ўлдирилгани ҳақида ёлғонлар эшитяпмиз", — деган сўзлар ўрин олган. Россия мудофаа вазирлиги ва Бош штаб шундай ҳолатда ҳам урушда енгиб чиқишни ўйламоқда, дея қўшимча қилади у. Пригожинга кўра, 2022 йил 24 февралда Донбассда 2014 йилдан фарқ қиладиган ноодатий ҳеч нарса бўлмаган, Украина томонидан Россия мудофаа вазирлиги алдагани каби «даҳшатли агрессия» бўлмаган. Шунингдек, Украина НАТО давлатлари билан бирга Россияга ҳужум қилишни режалаштирмаган. Пригожиннинг фикрича, Россия мудофаа вазирлиги Украина ҳужум тайёрлаяпти деб жамоатчиликни ва Путинни алдаган. У урушни «махсус ҳарбий амалиёт» деб истеҳзо билан таърифлаган ва барчаси жуда ёмон режа билан бошланганини айтган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Пригожинга очилган жиноий иш тугатилади: "Вагнер" раҳбарининг Белорусга кетиши айтилди
Пригожин Беларусда қандай иш билан шуғулланиши маълум эмас. Россия ҳукумати "Вагнер"нинг фронтдаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбийларни жиноий жавобгарликка тортмайди. Қўзғолонда қатнашишдан бош тортган баъзи жангчилар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.