Ўзбекистон
20.06.2023
1 843

Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳмановнинг маҳалла раисларини ҳақорат қилгани айтилаётган мақола эълон қилинган. Туман прокурори экани айтилаётган аудиоёзувда прокурор тумандаги МФЙ раисларини йиғиб, солиқ тушумлари бўйича ҳисобот сўраган. Сурхондарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда ёзилишича, 2023 йил 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Яккасарой туманига янги прокурор тайинланди
Туманнинг аввалги прокурори Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими бўлган эди.
Хоразмда иккита туманга янги ҳоким, вилоятга прокурор тайинланди
Қўшкўпир ва Шовот туманларининг ҳокимлари ўзгарди.
Самарқанд ва Андижонда прокуратура ходимлари пора билан қўлга тушди
Ушланганлардан бири гумонланувчини қамоққа олмаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш, иккинчиси фуқарога нисбатан суд жараёнида енгиллик қилиш ва қамоқдан чиқариш эвазига пул олмоқчи бўлган.
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.