Ўзбекистон
27.07.2023
1 573

"Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхенянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди", деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги.
Учрашув Россия ва КХДР ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланган. Шунингдек, Шойгу КХДР раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини етказгани маълум қилинди. Қайд этилишича, Ким Чен Ин етказилган хабар учун миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, Шойгу ва Ким Чен Ин ўзаро совғалар алмашган.
Шойгу Пхенянда КХДР мудофаа вазири билан музокаралар ўтказди. Томонлар миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашган.
Ким Чен Ин ва Шойгу Пхенянда бўлиб ўтаётган 2023 йилги қурол-яроғ кўргазмасига ҳам ташриф буюрди, дея хабар беради “Корея Овози” радиоси. Таъкидланишича, Ким Чен Ин ва Шойгу биргаликда замонавий қуролларни кўздан кечирган, жаҳон тенденциялари ва қуролларни ривожлантириш стратегияларини муҳокама қилган.
“Сергей Шойгу билан суҳбат чоғида Ким Чен Ин империалистларнинг зўравонликлари ва ўзбошимчаликларига қарши курашда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан ўз фикрини билдирди”, — дейилади “Корея Овози” хабарида.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин қурол-яроғ кўргазмасига ташрифи чоғида Шойгуга энг сўнгги учувчисиз самолётлар ва қитъалараро баллистик ракеталарни кўрсатди. Буни Марказий телеграф агентлиги томонидан чоп этилган фотосуратлар тасдиқлайди.
Тасвирларда илгари ҳеч қаерда кўрилмаган камида иккита учувчисиз учиш аппарати акс этган. Уларнинг ташқи дизайни Американинг MQ-9 Reaper ва Global Hawk разведкачи учувчисиз самолётига ўхшаш. Фотосуратларда, шунингдек, КХДР жорий йилнинг апрел ва июл ойларида синовдан ўтказган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва қаттиқ ёнилғи двигателига эга сўнгги “Хвасон-18” ҳам кўрсатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.