currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистон

calendar

03.07.2023

eye

1 341

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киртилган ўзгартиришга кўра: Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органига ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд унга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик: — фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (990 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача); — мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Илгари: фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача жарима қўлланилган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахси томонидан хомашё, товарлар эркин ҳаракатланишини ва реализация қилинишини ҳамда хизматлар кўрсатилишини қонунга хилоф равишда чеклаш: — БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 900 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади; Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга ошириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилиш ваколатлари ёки рўйхатга олиш ёхуд аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш: БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 900 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Илгари бундай нормалар мавжуд эмас эди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: