Life Style
07.02.2024
1 449
© Фото: UFAЎзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари футболчиси Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўрунов БАА ҳамда Эронга йўл олишди.
Ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг “Торпедо” клуби аъзоси саналган Ҳожимат Эркинов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Пахтакор”да ўтказган эди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокидан сўнг Эркинов Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. 22 ёшли яримҳимоячи янги жамоаси сафида 15-рақам остида тўп тепади.

Шунингдек, Остон Ўрунов Осиё кубогидаги иштирокидан кейин фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи “Персиполис” клуби билан 1,5 йиллик битим имзолаган. Ўрунов 2023 йил охирида “Навбаҳор”ни тарк этганди. Эронликлар сафига эса эркин агент сифатида қўшилди.
Маълумотларга кўра, Теҳрон клубида умумий 900 минг АҚШ доллари маош олади.

Маълумот учун, “Персиполис” Эрон чемпионатида 15-турдан кейин 3-ўринда бормоқда. Клуб 30 очко билан пешқадам “Истиқлол”дан 2 очкога ортда қолмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Футбол. Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади
FIFA 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.
Ўтган йилда ким кўпроқ пул ишлаб топди, Роналдуми ёки Месси?
2023 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхати эълон қилинди.