Life Style
20.01.2024
1 477

Кеча, 19 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида Globe Soccer Awardsʼнинг 2023 йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда турли номинациялар бўйича ўтган йилнинг энг яхшилар тақдирланди.

Жумладан, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола эса энг яхши мураббий деб эътироф этилди.
“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду 3 та номинация бўйича ғолиб бўлди. Шунингдек, яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.
Globe Soccer Awards-2023 ғолиблари:
2023 йилнинг энг яхши мураббийи – Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”);

2023 йилнинг энг яхши дарвозабони – Эдерсон (“Манчестер Сити” ва Бразилия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Родри – (“Манчестер Сити” ва Испания);

2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси – Жуд Беллингем (“Реал Мадрид” ва Англия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”);
2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Айтана Бонмати (“Барселона” ва Испания терма жамоаси);

2023 йилда Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси – Криштиану Роналду (“Ал-Наср” ва Португалия);

2023 йилнинг энг яхши тўпурари сифатида Марадона мукофоти соҳиби – Криштиану Роналду (“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси);

Мухлислар фикрича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Криштиану Роналду (“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши жамоаси – “Манчестер Сити”.

Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.