Ўзбекистон
27.07.2023
1 260

26 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 203 та давлатни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга расман таклиф қилди.
ХОҚ президенти Томас Бах жонли эфирда 203 та давлатга таклифномаларни шахсан имзолади.
Россия ва Беларус 2024 йилги Олимпиада ўйинларига таклифнома олмаган. Шунингдек, Гватемала ҳам таклиф қилинганлар рўйхатига киритилмаган.
Қайд қилиш жоиз, Россия ва Беларус учун таклифноманинг йўқлиги бу давлатлар 2024 йилги Олимпиадада ўз байроғи остида иштирок этмаслигини англатади.
Бироқ бу россиялик ва беларуслик спортчиларнинг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, дегани эмас.
Маълум бўлишича, 2024 йилги Олимпиада ўйинларида тажовузкор давлатлар спортчиларига рухсат бериш масаласи кейинроқ муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтиш мумкин, ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йил 26 июлидан 11 августига қадар, Паралимпия ўйинлари эса 28 августдан 8 сентябргача Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга доир: Тенглик, сув ва тинчлик. Париж-2024 машъаласида қандай маънолар яширин? (фото)
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.