Ўзбекистон
31.08.2023
792

Қизни ёқтириб қолиб, уни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган йигит аэропортда қўлга олинган. Маълум қилинишича, ўзбекистонлик бўлган 22 ёшли йигит Гвардейский тумани маҳаллий от спорти клубида ишлаб, шу ердаги 16 ёшли чавандоз қизни ёқтириб қолган. У жорий йилнинг 29 август куни кечаси қизни пичоқ билан қўрқитиб, уни ўзи билан Храброво аэропортига боришга мажбурлаган. Йигит бу йўл орқали қизни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган. Бироқ, аэропорт ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан йигит қўлга олинган. Қиз касалхонага олиб кетилган. У ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Келтирилишича, йигитга нисбатан Россия ЖКнинг 126-моддаси (вояга этмаган шахсни қурол ишлатиш ва ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли зўравонлик билан ўғирлаш) моддасининг бир нечта қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Сирдарёда 62,5 млрдлик газни ўғирлаган метан-заправка эгалари ушланди. Бундай қоида бузганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Улар тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланган.