Ўзбекистон
25.06.2021
1 352

— Мен яқинда нотариал идорада битим расмийлаштирмоқчи эдим. Ҳужжатнинг айрим жойларида устидан ручка билан бўяб ёзилиб, тўғриланган жойлари бор экан. Ушбу ҳужжат билан мен битимни расмийлаштира оламанми? Рузиев Мирза Суюнович — Йўқ, сиз битимни расмийлаштира олмайсиз. Нотариуслар томонидан битимни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларда қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек, қаламда ёзилган ҳужжатлар, бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар ҳамда факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Саволга Қамаши туманида хусусий нотариал амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муминова Дилбар Буриевна жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.
Танишим қарзини қайтармаяпти, қаерга мурожаат қилсам бўлади?
“Автомашинанинг олди-сотди шартномасини бекор қилмоқчиман, хотинимнинг розилиги керакми?”
Касаллиги туфайли шахс ҳужжатни имзолай олмаса қандай йўл тутилади?