Ўзбекистон
16.09.2023
1 314

Жорий йилнинг 15 cентябрь куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда Оилавий болалар уйлари фаолияти ҳамда “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Семинарда қайд этилишича, Меҳрибонлик муассасалари фаолияти ислоҳ қилиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 23 та Меҳрибонлик муассасаси ва болалар уйининг фаолияти тугатилган, шундан 14 таси Меҳрибонлик уйи, 4 таси болалар шаҳарчаси ва 5 таси болалар уйи ҳисобланади. Келтирилишича, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими амалиётга жорий этилган. “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилиб, бугунги кунда унга 8 921 нафар (4610 нафар ўғил ва 4311 нафар қиз) бола киритилган, 4 452 нафар боланинг муаммолари ўрганилиб, 3 171 нафар боланинг масаласи ижобий ҳал этилган. Маълум қилинишича, уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 406 нафар боланинг 388 нафарига уй-жойлар берилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.