Ўзбекистон
31.10.2023
1 175

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Зайниев Сухроб Сабирович Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди С. Зайниев 2003 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йилда магистратура, 2010 йилда аспирантура босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида мазкур олий ўқув юртининг педиатрия факультети декани ўринбосари, стоматология факультети декани, Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-клиникаси бош шифокори ўринбосари каби қатор масъул лавозимларда ишлаган. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга С.Зайниев тайинловга қадар Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилиб келаётган эди. Шунингдек, Асадов Дониёр Алишерович Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Д. Асадов 2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2012–2014 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник ординатура босқичида таҳсил олган. Шундан сўнг тайинловгача бўлган даврда Республика перинатал марказида умумий бўлим шифокор акушер-гинекологи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.