currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда Халқаро туризм академияси очилди

Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди

Ўзбекистон

calendar

25.10.2023

eye

376

Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Академиядан мақсад туризм саноати ва иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган малакали кадрлар синфини шакллантиришдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили, UNWTOга аъзо давлатлар вазирлари ва делегациялари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этди. [caption id="attachment_23333" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: uzbektourism.uz[/caption] [caption id="attachment_23334" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: uzbektourism.uz[/caption] “Самарқанд бир вақтлар Ипак йўлидаги илғор таълим ва илм-фан маркази бўлган. Янги Ўзбекистонда биз тарих ва анъаналаримизни қадрлаймиз, сифатли таълимга алоҳида эътибор қаратамиз, турли соҳаларда янги авлод олимлари, ёш етакчиларни тайёрламоқдамиз. 2018 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети очилди, — деди А.Абдуҳакимов тадбирда. — Бугун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Халқаро туризм академияси очилди, унинг асосий мақсади туризм соҳасида таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришдан иборат”. [caption id="attachment_23332" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: uzbektourism.uz[/caption] Зураб Пололикашвили эса туризмни ривожлантиришда таълимнинг аҳамияти ва Бош Ассамблеянинг юбилей сессияси ўтказилган мамлакатда Халқаро академия очилишини таъкидлади. “Академияни очиш ташаббуси илгари сурилганидан 9 ой ўтиб, очилишда қатнашаётганимдан хурсандман. Дастлаб бунга ишонолмадим, чунки Бош Ассамблея бошланишига оз вақт қолганди. Аммо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши ва Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг саъй-ҳаракатлари бугун ташкилотга аъзо мамлакатлар туризм вазирлари иштирок этаётган Академиянинг очилишини ўтказиш имконини берди. Бу жараёнда қатнашганимдан мамнунман, — деди З.Пололикашвили очилишда. — Бу нафақат UNWTO ёки Самарқанд учун, балки умуман туризм учун ҳам муҳим қадамдир”. Бундан ташқари, З.Пололикашвили очилиш маросимида иштирок этган туризм вазирлари ва туризм бошқармалари раҳбарларини Академия фаолиятини ташкил этиш ва ўқув жараёнида фаол иштирок этишга чақирди. [caption id="attachment_23335" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: uzbektourism.uz[/caption] Тадбир давомида университет ва Туризм академиясига танишув саёҳати, эсдалик лавҳаларининг очилиши, Самарқанд шаҳридаги UNWTO тематик идораси фаолияти билан таништириш жараёнлари бўлиб ўтди. Таъкидланишича, Академиянинг ўқув дастури Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Тренинг чет эллик маслаҳатчилар томонидан олиб борилади. Академияни тамомлагандан сўнг битирувчига жалб қилинган ҳамкор таълим муассасалари томонидан тан олинган сертификат берилади. Ҳар бир модулни тугатгандан сўнг, талабалар хусусий сектор ҳамкор компанияларида амалиёт ўташ орқали амалий тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар. Академия ташкилотчилари Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисобланади. UNWTOнинг Академияни ташкил этишдаги фаолияти халқаро тажрибага асосланган кадрлар тайёрлаш моделини яратиш, ўқув дастурларини маҳаллий шароитга мослаштириш, ТоТ дастурлари (тренерларга тренинг ўтиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш) орқали менторларни тайёрлаш, институционал ривожланишни қўллаб-қувватлаш, талабалар рейтингини баҳолаш, таълим сифатини ошириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш, дастурларнинг халқаро тан олиниши ва сертификатланишини таъминлашдан иборат. [caption id="attachment_23336" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: uzbektourism.uz[/caption] Ўзбекистоннинг Академия фаолиятига қўшган ҳиссаси – ўқув дастурларини маҳаллий шароитга кўпайтириш ва мослаштириш, ТоТ дастурлари орқали менторлар тайёрлашга кўмаклашиш, лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, талабаларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, дастурларни такомиллаштириш ва мослаштириш, талабалар рейтингини баҳолаш, тарғибот ишлари дастурларни тарғиб қилиш ва бошқалардир.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 765

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 602

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-октябр 2023, 12:05
669

Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади

Ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган мазкур тажриба кейинчалик Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа мактаблар ўқув дастурларига киритилади.

cover image
18-октябр 2023, 13:47
646

Битта турист учун ажратилган жой ўша ҳудудда 4 кишини иш билан таъминлайди – Эксперт

Самарқандда ўтаётган UNWTO Бош Ассамблеяси доирасида туризм соҳасида инвестициялар кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирок этган туризм эксперти Самарқанддаги туризм объектларида ёшларнинг иш билан таъминлангани ҳақида гапирди

cover image
18-октябр 2023, 13:00
549

Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасидаги биринчи ялпи мажлисида Самарқандда ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.

cover image
18-октябр 2023, 07:31
555

Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.