Ўзбекистон
04.09.2023
1 841

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, жабрланганлар сони фақат икки киши эмаслиги аниқланган. Унга кўра, 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда. Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Самарқанддаги университетда бетон плитаси талабалар устига қулаб тушгани айтилмоқда
Воқеа бугун, 4 сентябрь куни фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида содир бўлган.
Адлия вазири: “Талаба аввал ўқиши, кейин талаб қилиши керак”
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Сурхондарёда 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд сўмлик зарар етказилди
Ҳолат бўйича ҳокимлик мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.