currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамолётда саёҳат: қоидалар ва интизом

Самолётда саёҳат: қоидалар ва интизом

Life Style

calendar

27.04.2026

eye

322

Самолётда саёҳат: қоидалар ва интизом

Ҳаво транспорти бу энг тез ва қулай транспорт турларидан бири бўлиб, у узоқ масофаларни қисқа вақт ичида босиб ўтиш имконини беради. Самолётлар орқали саёҳат қилиш инсонларга вақтни тежаш, турли давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш имконини яратади.

Ҳаво транспортидан фойдаланишда маълум қоидалар ва интизомга амал қилиш жуда муҳим. Аввало, йўловчилар аэропортга белгиланган вақтдан олдин етиб келишлари керак бўлади. Бу рўйхатдан ўтиш (регистрация), хавфсизлик текширувлари ва божхона назоратидан осон ўтиш имконини беради.

Қўл юки ва багаж билан боғлиқ қоидаларга риоя қилиш ҳам муҳимдир. Ҳар бир авиакомпания ўзининг юк меъёрларини белгилайди ва бу қоидаларга амал қилиш орқали ноқулайликларнинг олдини олиш мумкин. Шунингдек, айрим буюмлар ташишга қабул қилинмайди.

Масалан:

йўловчилар, ҳаво кемаси, ҳаво кемаси бортидаги йўловчилар ва ташувчига қарашли бошқа мулкка хавф солиши мумкин бўлган нарсалар ва моддалар;

багаж учун ҳажм меъёри билан ташувчи белгилаган қоидалардан ортиқ бўлган ҳамда ташиш имконияти бўлмаган нарсалар;

ташиш амалга ошириладиган давлат ҳудудидан, ҳудудига ёки ҳудуди орқали, шу давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари бўйича ташиш учун ман этилган нарсалар.

Қўл юки учун қўйилган талаблар – йўловчилар бошқа инсонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, умумий тартибни сақлаши учун муҳимдир. Бу барча учун қулай ва хавфсиз саёҳат муҳитини яратади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳаво транспортидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун интизом ва қоидаларга риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат шахсий хавфсизликни таъминлайди, балки барча йўловчилар учун қулайлик яратади.

Севинч Хушназарова,
журналист

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
811

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
761

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
615

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
531

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.

Мавзуга доир янгиликлар: