Ўзбекистон
02.10.2023
1 185

Санепидқўмита турли мақсадларда Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистинликларга муҳим тавсиялар берди. Қайд этилишича, Ҳиндистонда Нипаҳ авж олди. Айнан мазкур вирусдан Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши вафот этди, каби хабарлар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябр ҳолатига кўра, Нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берган. Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади. “Савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган юртдошларимизга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз: – Аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг; – меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг; – янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичинг; – асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилманг. Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.