Тармоқда нима гап?
20.04.2024
2 473

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
1. Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз
Конституциянинг 19-моддасига кўра, Ўзбекистонда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
26-моддага кўра, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
32-моддага кўра Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга. Хоҳласа Тошкентда яшайди, хоҳласа вилоятда.
Шунингдек, 67-модда Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Бу дегани, фуқаролар Ўзбекистоннинг хоҳлаган жойида ишлаши мумкин.
2. Интернет орқали ҳақорат – жиноят ҳисобланади
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ҳақорат қилиш ҳисобланади ва мазкур қилмиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳақорат Интернетда тарқатиш орқали амалга оширилса, тўғридан тўғри жиноят ҳисобланади ҳамда бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
3. Истеъмолчига етказилган маънавий зарар қоплаб берилиши керак
Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.
Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.