Ўзбекистон
28.12.2023
1 182

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-890, 27.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига 5 нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқи берилди (илгари 3 нафаргача эди).
Шунингдек, бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи берилди.
“Божхона кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг 50 фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилди.
“Шаҳарсозлик кодекси”га киритилган ўзгартиришга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатлари бекор қилинди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби қандай?
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитни уйдан чиқмасдан онлайн олиш имкони яратилган. Айрим кредитлар учун 3-йил имтиёзли давр берилади. hudud24.uz қуйида шу ва шу каби оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш бўйича керакли маълумотларни тақдим этади.
Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Оилавий тадбиркорлик учун бериладиган кредитлар ҳақида нималарни билиш муҳим? 5 та маълумот
Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида йиллик 18 ёшдан ошган барча фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратиб келинмоқда. Бу кредитнинг фоизи қандай, қанча муддатга берилади ва уни қандай олиш мумкин? Ҳоким ёрдамчисининг фотоҳисоботи нима? Кимларнинг аризаси рад этилади? Hudud24.uz бугун шулар ҳақида батафсил маълумот беради.