Ўзбекистон
09.10.2023
1 282

Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини барпо этиш бўйича иккита лойиҳа маъқулланди. Бунинг учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги Kungrad Wind 2 ва Kungrad Wind 3 қўшма корхоналари ташкил этилди. Инвестор ҳар бир лойиҳа доирасида рискларни ўз бўйнига олган ҳолда 667 млн долларлик тўғридан-тўғри сармоя жалб қилади. Ўзбекистон эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатли сотиб олади. Инвестор шамол электр станциясини ягона тармоққа улаш учун подстанция қуради, электр симларини тортади. Сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади. Янги подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун сарфланган харажатлар 10 йил давомида қоплаб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Саудияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Маданият кунлари 2025 йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Саудия компанияси Ўзбекистонда халқаро мактаб очмоқчи
Иккала томон ҳам бу масала бўйича ҳамкорликка розилигини билдирган.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Саудиядаги миссиясини якунлади
Улуғбек Мақсудов бу лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди.