Ўзбекистон
07.08.2023
1 272

Саудия Арабистони “визалар беришни кенгайтириш мақсадида” яна 8 та давлат фуқароларига мамлакатга кириш визасини электрон тарзда олиш имкониятини берди. Бунга қадар Қиролликка 49 та давлат фуқаролари электрон виза тартибидан фойдалана олар эди. Ушбу мамлакатлар қаторига эндиликда Албания, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Малдив ороллари, Жанубий Африка, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам қўшилган. Мазкур электрон виза сайёҳларга мамлакатда 90 кунгача бўлиш, шунингдек Умра зиёратини амалга ошириш имконини беради. Аммо электрон виза билан Ҳаж зиёрати қилиш мумкин эмас. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқаролари учун 2023 йил 1 январдан бошлаб қайтиш ёки учинчи давлатга жўнаб кетиш чипталарини тақдим этган ҳолда 30 кунлик муддатга визасиз режимни жорий қилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади