Ўзбекистон
15.05.2023
1 657

Сергелида юз берган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши ёпиқ судда кўрилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди. Маълум қилинишича, мазкур иш жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда. 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган А. Т. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандлари, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди ва 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. “Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади”, дейилади хабарда. Аввалроқ Сергелидаги 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ тергов иши якунланиб, судга юборилганлиги ҳақида хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, суд ишни кўриб чиқиш бўйича 7 суткада ажрим чиқариши ва шу муддатдан бошлаб 2 ойда ишни кўриб чиқиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9 ой ичида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган – Бош прокуратура
Шунингдек, 714 туп қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди
28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти 2021 йили дарахт илдизлари плёнка билан ёпиб ташланиши сабабли қуриб қолган. Оқибатда улар кесиб ташланган.
Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.