Ўзбекистон
29.09.2023
1 103

Кеча, 28 сентябр куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлди. Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган. “Барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади.”,– дейилади хабарда. Шунингдек, портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик сўраган ва ҳожиали ҳодиса туфайли барча жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Навоийда Cobalt газ баллони портлаб кетиши оқибатида 3 яшар бола вафот этди
Ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қозоғистондаги конда содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган, яна 23 киши конда қолмоқда.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Кимга аза, кимга “тўй”. Сергелидаги портлаш ортидан фирибгарлар пайдо бўлди
Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун одамлардан пул сўрамоқда.