currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларШахсга доир маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши таъминланади

Шахсга доир маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши таъминланади

Содда талқин

calendar

28.03.2026

eye

584

Шахсга доир маълумотларнинг самарали ҳимоя қилиниши таъминланади

Қонун (ЎРҚ–1125-сон, 26.03.2026 й.) биланШахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:

— шахсларнинг биометрик маълумотлари;

— шахсларнинг генетик маълумотлари;

— Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган телекоммуникациялар операторларидаги уларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари.

Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:

— чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш;

— оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши;

— рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши.

Улашиш: