Life Style
14.01.2026
666

Шартнома бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берадиган фуқаролар қабул қилинади:
- оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига — ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;
- оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига — муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;
- оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларига — муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;
- олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига — ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари;
- офицерлар таркиби лавозимларига — қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ҳарбий-касбий саралаш ташкиллаштирилади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш танлов асосида ўтказилади ва вазирликлар зиммасига юкланади.
Номзодларни саралашни амалга ошириш учун контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш комиссиялари тузилади. Саралаш комиссияларини тузиш бўйича вазирлик мансабдор шахсларининг ваколатлари ва уларга бўйсунувчи бўлинмаларда саралашни ўтказиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.
Номзод тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда номзоднинг ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашда нималарга эътибор бериш керак?
Энг аввало, товар учун умумий ҳисобда қанча тўлайсиз, шуни аниқ билиб олинг.