currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Афғонистонни сув ресурслари бўйича мулоқотга жалб этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Афғонистонни сув ресурслари бўйича мулоқотга жалб этишни таклиф қилди

Ўзбекистон

calendar

15.09.2023

eye

775

Шавкат Мирзиёев Афғонистонни сув ресурслари бўйича мулоқотга жалб этишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 15 сентябрь куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида Тожикистон Республикаси ҳамраислигида Глобал сув конференцияси муваффақиятли ўтганини алоҳида қайд этди. Ушбу тарихий тадбир якунларига кўра, Марказий Осиёнинг сув соҳасидаги ҳаётий муҳим масалалари ва муаммоларига бутун халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этишга эришилди. Давлат раҳбари тузилма ташкил этилганидан буён ўтган 30 йилда Орол денгизи ҳавзасида экологик хавф-хатарларга қарши курашиш масалаларни ҳал этиш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқишда жамғарманинг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилди. “Оролни қутқариш халқаро жамғармаси – бу, аввало, Марказий Осиё мамлакатларининг глобал миқёсдаги энг ўткир муаммолардан бирини ечиш бўйича кўп томонлама ҳамкорлик борасидаги ноёб тажрибасидир, ”– деди президент. Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама шериклик самарадорлигини ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар турганини қайд этиб, сув-экология соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор амалий таклифларни илгари сурди. Жамғарманинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва институционал механизмларини модернизация қилиш доирасида асосий ҳужжат ва битимларни хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш, амалдаги тузилмани таҳлил қилиш ва жамғарма таркибидаги ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш ва самарасини ошириш борасида таклифлар тайёрлаш, унинг фаолияти ва ҳамкорлик масалаларини аниқ тартибга солувчи “Қоида ва тартиб-таомиллар”ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди. “Жамғармани ривожлантириш ва ислоҳ этиш жараёнларини тармоқлараро тамойил асосида, яъни замонавий экологик таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, “сув – энергетика – озиқ-овқат” тартибидаги комплекс ёндашувлар негизида амалга ошириш муҳимдир, ”– алоҳида таъкидлади давлат раҳбари. Асосан миллий режалар йўналишида амалга оширилаётган Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам кўрсатиш бўйича тўртинчи дастурнинг ижроси ташвишга соладиган ҳолатда эканини билдириб, Ўзбекистон президенти жамғарма бошқарувига амалдаги дастурни танқидий қайта кўриб чиқиш топшириғини бериш ҳамда ҳар бир минтақавий лойиҳанинг ҳажмини ва молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда, “йўл хариталари”ни, уларнинг ижроси бўйича келишилган жадвални тайёрлашни таклиф этди. Устувор минтақавий лойиҳаларни илгари суриш учун инвестиция, технология ва техник кўмакни жалб этиш масалалари бўйича тизимли ҳамкорликни ҳам кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан мамлакатлар ҳар бири аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда, минтақавий лойиҳаларга четдан кўмакни жалб этиш бўйича ўзига мажбурият олиши ҳамда раислик қилувчи томоннинг мувофиқлаштириши асосида инвестицияларни ва техник кўмакни жалб қилиш ва тақсимлаш механизмларини ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, хорижий шериклар, етакчи халқаро институтлар ва донор ташкилотларни жалб этган ҳолда, қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида махсус минтақавий конференция ўтказиш таклиф этилди. Ўзбекистон раҳбари минтақада сув-энергетика ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш сиёсатини мувофиқлаштириш мақсадида халқаро консультантлар иштирокида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган режалар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади. “Сув ва бошқа табиий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш маданиятини шакллантириш, махсус дастурни қабул қилган ҳолда, ёшлар ташаббуслари ва стартапларини қўллаб-қувватлаш масалаларида ёшлар билан ишлашни минтақавий даражада ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ушбу масалаларни кўриб чиқишда Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ фаол жалб этилишига аминмиз,” – деди давлат раҳбари. Экотизимлар таназзули янада кучайишининг олдини олишда, энг аввало, Орол денгизи ҳудудидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб, президент ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Оролбўйидаги экологик ва ижтимоий вазиятни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди. Ҳамкорларга сувни тежаш соҳасини жамғарма фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб, бу борада ҳамкорликни кучайтириш таклиф этилди. Шу масалаларнинг барчасини комплекс кўриб чиқиш мақсадида сув ресурслари, энергетика, экология ва иқтисодиёт вазирларининг доимий учрашувлари бўйича Минтақавий платформани таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди. Ўзбекистон президенти “Қўштепа” канал қурилиши бўйича ҳам ўз фикрини билдирди. Таъкидланганидек, минтақада сувдан фойдаланиш жараёнида янги иштирокчи пайдо бўлди. Шу муносабат билан канал қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатлардаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш, шунингдек, Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди. Тадбир якунида жамғарма таъсисчи давлатлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар: - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Душанбе баёноти; - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг Тожикистоннинг ОҚХЖдаги раислиги якунлари тўғрисида қарори; - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2024-2026 йилларга ОҚХЖ президенти этиб сайлангани тўғрисидаги қарори; - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг ОҚХЖ ташкилий тузилмаси ва шартнома-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича фаолият тўғрисидаги қарори. 2024-2026 йилларда ОҚХЖга раислик Қозоғистонга ўтди.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 494

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
594

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
483

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
483

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар: