Ўзбекистон
19.09.2023
1 226

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Евроке Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида кеча, 18 сентябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелни қабул қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Учрашув чоғида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатда қабул қилиш, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кооперацияни, шу жумладан узоқ муддатли икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш орқали чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинган. Еврокенгаш Президенти Шарль Мишель Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда Ўзбекистон раҳбари етакчи роль ўйнаётганини қайд этган. Самарали халқаро транспорт йўлакларини, хусусан, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Афғонистонда юзага келаётган вазият, шу жумладан афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Икки кунлик амалий ташриф якунлангач, Мирзиёев Тошкентга қайтди.
Шавкат Мирзиёев Афғонистонни сув ресурслари бўйича мулоқотга жалб этишни таклиф қилди
Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.
Президент қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда гаплашди
Ўзбекистон Президенти собиқ касбдошига туғилган кун табригини йўллаган.