Ўзбекистон
02.10.2023
1 363

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифи доирасида “ЭКСПО Доҳа – 2023” бутунжаҳон кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди. Тантанали тадбирда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Ироқ, Яман ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. “ЭКСПО Доҳа” минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазмадир. Тадбир “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” шиори остида ўтказилмоқда ва келгуси йил март ойига қадар давом этади. Форум иштирокчилари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экотизимларни ривожлантириш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини жорий қилиш, янги турдаги экинларни етиштириш, инновацион боғлар яратиш ва бошқа йўналишлардаги илғор технологиялар ютуқлар билан танишди. Кўргазма доирасида ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида интенсив деҳқончилик ва чорвачилик, экологик менежмент соҳаларидаги энг янги технологиялар, мамлакатимиз боғдорчилик ва озиқ-овқат тармоқлари тақдимотлари намойиш этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон Қатар билан “яшил” энергетика, қурилиш, туризм, молия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр
Бугун, 2 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?
ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.