Ўзбекистон
16.09.2021
1 215

Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Эрон Президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди. Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади. Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилади
Томонлар Ҳайратон – Найбобод – Мозори Шариф қисмини реконструкция қилишни бошлашга келишган.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Афғонистон билан қарийб 1 млрд 185 миллион долларлик шартнома имзолади
Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганини таъкидланган.
Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди
Унинг қиймати қарийб 100 тоннани ташкил қилади.