currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев қурувчиларни байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев қурувчиларни байрам билан табриклади

Ўзбекистон

calendar

13.08.2023

eye

978

Шавкат Мирзиёев қурувчиларни байрам билан табриклади

Президент Ўзбекистон қурувчиларига байрам табригини йўллади. “Қадрли қурувчи бунёдкорлар! Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга самимий ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Эл-юртимиз сизлар каби минг-минглаб моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморларни, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларини Янги Ўзбекистон равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар деб билади. Сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги-янги турар-жойлар, ишлаб чиқариш объектлари, йўл ва коммуникация тармоқлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, ҳаётимизнинг янада обод ва фаровон, файзли бўлишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир. Бугунги қувончли айёмда мана шундай эзгу фаолиятингиз учун сизларга ҳар қанча ташаккур айтсак, арзийди, албатта. Азиз юртдошлар! Ҳозирги кунда мамлакатимиз том маънода улкан қурилиш майдонига айланганига барчамиз гувоҳмиз. Бошқа жабҳалар қаторида қурилиш тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда, соҳага янги технология ва инновациялар, энг замонавий меъморий ечимлар фаол кириб келмоқда. Ўтган етти йил давомида юртимизда қурилиш ишлари ҳажми бир неча баробар ортиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўм ўрнига 2022 йилда 131 триллион сўмга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 68 триллион сўмга етгани мамлакатимиз бунёдкорлари қисқа даврда қандай катта йўлни босиб ўтганидан далолат беради. Бу ҳақда сўз юритганда, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 1 минг 500 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда йўл ва транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганини таъкидлаш лозим. Аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу йўналишдаги ишларимиз изчил давом эттирилмоқда. Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 90 минг квартирага эга уй-жойлар барпо этилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Бугунги кунда мамлакатимиз қурилиш соҳасида ҳам янги давр бошланди, десак, тўғри бўлади. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, республикамизнинг барча ҳудудларида илғор технология ва ёндашувлар асосида фаолият юритадиган янги-янги қурилиш ташкилотлари пайдо бўлаётгани, қурилиш материаллари индустрияси юқори суръатлар билан ривожланаётгани, малакали етук кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани шундай деб айтишга асос беради. Ҳурматли дўстлар! Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси олдимизга қўяётган муҳим ва долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда, сизлар билан биргаликда соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бош режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини янгича мезонлар асосида яратиш учун катта ҳаракатларни бошладик. Жумладан, урбанизация бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурлари шакллантирилмоқда. Қурилиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичларида жамоатчилик назоратини кучайтириш, сифат ва самарадорликни ошириш, заҳматкаш қурувчиларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади. Ҳурматли байрам иштирокчилари! Сиз, азизларни, мамлакатимиз қурилиш соҳасини тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман. Сизларга мустаҳкам соғлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда янги-янги ютуқлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Жонажон Ўзбекистонимиз, шаҳар ва қишлоқларимизнинг ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг! Қўлингиз асло дард кўрмасин, азиз дўстлар!” Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
992

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
976

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
907

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
886

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: