Ўзбекистон
09.06.2023
1 585

Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия - Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Eni, Enel, Pietro Fiorentini, Saipem, Energy System, Imagro Group, HT Holding, Danieli, SACE, Ferroli Group, Arsenale Group, Pirelli каби етакчи компания ва корпорациялар, уюшма ва молиявий институтларнинг 25 нафардан зиёд раҳбарлари иштирок этди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатимизда Италия сармояси иштирокидаги замонавий корхоналар сони икки карра кўпайди. Ўзаро савдо ҳажми изчил ошиб бормоқда. Электротехника, металлургия соҳаларида ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича қатор қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Эришилган барча келишувлар ижросига айнан Италия бизнеси вакиллари катта ҳисса қўшишга қодир. Қолаверса, ташрифдан аввал икки мамлакат ишбилармон доираларининг қарийб 300 нафар вакили иштирокида ўтказилган қўшма бизнес-форум Италия сармоядорларининг Ўзбекистонга қизиқишини тасдиқлади.
Ушбу тадбир якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган бир қатор янги инвестиция келишувлари ва савдо битимлари имзоланди. Улар энергетика, газ-кимё ва нефть-газ тармоғи, металлургия, кимё, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалигида катта кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.
"Бугун бизда бизнесингиз ривожи ва равнақи учун барча шароитлар яратилган. Барқарорлик, ишончли кафолатлар, қулай инвестиция муҳити таъминланган. Ҳар бирингизни Янги Ўзбекистон – ҳақиқатан чексиз имкониятларга эга бетакрор мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун юртимизга келишни таклиф қиламан", – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.